"Ювентус" янги рекорд ўрнатди

Article

Кеча Италия “А” серияси доирасида ўтказилган учрашувда ғалаба қозонган “Ювентус” клуб рекордини янгилади. Туринликлар кетма-кет 26-бор ўз майдонларидаги учрашувда зафар қучишди.

“Ювентус” “Болонья”ни 3:0 ҳисобига енгди, Гонсало Игуаин дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Пауло Дибала пенальти орқали киритди.

“Кекса Синьора” шу тариқа кетма-кет 26-бор уй учрашувида ғалабага эришди. Ҳозирга қадар энг яхши натижа 25 ўйиндан иборат эди. Бу кўрсаткични туринликлар 2013 йил августидан 2014 ноябрига қадар Антонио Конте устозлигида қайд этишганди. 

Биз Twitterда