Ўзбекистон Дэвис кубогини Жанубий Кореяга қарши бошлаяпти

Article
2017 йилги Дэвис кубоги Осиё ва Океания ҳудуди биринчи гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашуви 3-5 февраль кунлари Сеулдан 240 км узоқликдаги Шимолий Кёнсандо шаҳрида, “Gimcheon Sports Town” теннис кортларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Koreatimes хабар берди
Джэ-Сик Ким мураббийлигида Жанубий Корея терма жамоаси сафида Хён Чон (дунё теннисчилари таснифидаги ўрни – 73), Дак Хи Ли (139), Сун-Ву Квон (308) ва Йонг-Куй Лим (444) учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.
Доимгидек, Пётр Лебедь мураббийлигида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу учрашувга қайдномага киритган теннисчилари қуйидагилар: Денис Истомин (80), Санжар Файзиев (367), Фаррух Дустов (503) ва Жўрабек Каримов (761).
Корейслар ушбу беллашувда ғалаба қилишга умид боғлашмоқда, бироқ яқиндагина ўтказилган Австралия очиқ чемпионатида кўрсатган ёрқин ўйини ва кутилмаган ғалабалари билан ҳаммани ҳайратга солган Денис Истоминдан чўчишаётганини ҳам яширишмаяпти.
Ушбу учрашув ғолиби келгуси босқичда Янги Зеландия-Ҳиндистон жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Теннисчиларимизга омад тилаб қоламиз!

Биз Twitterда