УЕФА йил рамзий терма жамоаси: Марказда "Реал" ва "Барселона" қарама-қаршилиги

Article

УЕФА ўтган йил давомида ўз клублари сафида юқори савияда тўп суриб, мухлислар ишончини оқлаган, ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларни аниқлаб, рамзий терма жамоа тузади. Бу ўзига хос анъанага айланиб улгурган. Европа футбол ассоциациялар уюшмаси томонидан ўтказилган бу йилги сўровда 650 мингга яқин фойдаланувчилар иштирок этишди. Масаланинг эътирофга молик томони шунда бўлдики, яна барчанинг диққат эътиборини азалий рақиблар – “Реал” ва “Барселона” клублари ўзларига қаратишди. Шу ерда ҳам ушбу клуб мухлисларининг сиртдан тортишувлари кузатилди.

Рамзий терма жамоадан мадридликларнинг 4, каталонияликларнинг эса 3 нафар футболчиси ўрин олди. Сўров иштирокчиларининг 24 % “Реал”га, 16 фоизи эса “Барселона”га муҳаббатларини намоён этишган. Яна шуни таъъкидлаш лозимки, Серхио Рамос сўровда барчадан кўп овоз (488 908) олди. Иштирокчиларнинг 75 фоиздан ортиғи “Реал” ва Испания терма жамоаси ҳимоячисини рамзий терма жамоага киритишган. Криштиану Роналду(450 226) эса Лео Месси(418 449)га қараганда озгинагина кўпроқ овоз олиб иккинчи бўлди. Рамзий терма жамоага кирганлар орасида қолганларга нисбатан энг кам овозни “Атлетико” ва Франция термаси етакчиси Антуан Гризманн қайд этди.

 Жамоа ҳимоясидан бирданига тўрт нафар марказий ҳимоячилар ўрин олишди. Атиги бирорта қанот вакилига ҳам ўрин топилмади. Шунингдек, ёрқин таянч ярим ҳимоячиларига рамзий термадан жой бўлмади.

Йил жамоаси қуйидагича кўриниш олди: Жанлуиджи Буффон (Ювентус, Италия) – Серхио Рамос (Реал, Испания), Жерар Пике (Барселона, Испания), Леонардо Бонуччи (Ювентус, Италия), Жером Боатенг (Бавария, Германия) – Андрес Иньеста (Барселона, Испания), Тони Кроос (Реал, Германия), Лука Модрич (Реал, Хорватия) – Лионель Месси (Барселона, Аргентина), Антуан Гризманн (Атлетико, Франция), Криштиану Роналду (Реал, Португалия).

Биз Twitterда