Михаэл Шумахер даволаниш учун уч йилда 14 млн. фунт сарфлади

Article

Дунёга донғи кетган немис автопойгачи Михаэл Шумахернинг даволаниш учун сарфлаган маблағлари 14 млн. фунтга яқинлашди, дея ҳабар беради Mirror нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Шумахер ҳафтасига 115 минг фунтдан шифо учун пул сарфламоқда. Уч йилдан бери эса ишлатилган пул юқоридаги суммани ташкил этаётир.

2013 йилнинг декабрида Франциянинг тоғ-чанғи трассасида Шумахер бош миясидан жиддий жароҳат олганди. Натижада миянинг ҳар икки ярим шари зарарланиб, қон қуюлиши содир бўлганди. Собиқ пойгачи 2014 йилнинг сентябрь ойидан бери Швейцариядаги вилласида тикланиш учун муолажалар олмоқда.

Шумахер "Формула-1" пойгаларида 1991-2012 йиллар мобайнида "Бенеттон", "Феррари" ва "Мерседес" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У етти карра жаҳон чемпиони (1994, 1995, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004) ҳисобланади. Ғалабалар сони (91), подиум (155), бир мавсумдаги ғалабалар (13) ва кетма-кет (5) чемпионлик титулига эга бўлиш бўйича "Формула-1"нинг мутлоқ рекордчисидир.

Биз Twitterда