Истомин енгди, Файзиев ютқазди: Жанубий Корея - Ўзбекистон ҳозирча 1:1

Article
Ўтган куни 2017 йилги Дэвис кубоги Осиё ва Океания ҳудуди биринчи гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашуви 3-5 февраль кунлари Шимолий Кёнсандо шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Яккалик баҳсларини Хён Чон билан Санжар Файзиев бошлаб беришди. 5 сетдан иборат тенг курашлар остида муросасиз ўтган учрашувда кореялик теннисчи 3:2 (6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 6:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчи ўйинчиси Денис Истомин эса Дак Хи Лига қарши кортга тушиб, биринчи сетни 4:6 ҳисобида бой бергач, ўз ўйинини намойиш этишга муваффақ бўлди ва якунда 3:1 (4:6, 6:2, 7:6, 6:4) ҳисобида зафар қучди.
Қолган учрашувлар эртага давом этади. Жуфтликлар баҳсида Хён Чон/Йонг-Куй Лим билан терма жамоамизнинг Санжар Файзиев/Денис Истомин жуфтлиги куч синашади. Кейин эса яна яккаликда Хён Чонга қарши Истомин, Дак Хи Лига қарши Файзиев кортга чиқиши режалаштирилган.

Биз Twitterда