Душан Мичич "Бунёдкор"да, Марио Маслач "Воеводина"ни маъқул кўрди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсум олдидан бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Улар қаторида сербиялик 32 ёшлик ярим ҳимоячи Душан Мичич ҳам бор. Бу ҳақда Сербиянинг Спортки Журнал нашри хабар берди.
Душан охирги мавсумни “Воеводина” жамоаси сафида ўтказган бўлиб, ундан олдинги жамоаси “Борац” бўлганди. Айнан шу жамоа Душанга яна қайта харидор бўлиб турганди. Лекин Мичич ўзбек клубига ўтишни маъқул кўрди.
“Бунёдкор” “Борац”нинг яна бир футболчиси, 26 ёшлик ҳимоячи Марио Маслачни ҳам ўз сафига қўшишни режалаштирганди. Лекин бу футболчи сўнгги паллада фикрини ўзгартириб, ўзи вояга етган “Воеводина” жамоасига ўтишга қарор қилди.

Биз Twitterда