Астанага "Реал" билан "Барселона" келаётир! Тошкентгачи?

Article
Қозоғистон футболи Европада ўз ўрни ва ҳурматига эга бўлиб бормоқда. Мамлакат футбол инфраструктурасининг тобора ривожланиб бораётгани хорижий мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Айни пайтда Астана УЕФАнинг нуфузли мусобақасининг муҳим ўйинини ўтказишга даъвогарлик қилиб турибди. Астана УЕФА суперкубоги ҳамда 2018/19 йилги аёллар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси финал ўйини ўтказиш учун УЕФАга тақдимнома киритди.  "Астана Арена"га жаҳоннинг энг кучли клублари келиши эҳтимоли жуда юқори. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинди.
УЕФА Суперкубогига мезбонлик қилиш учун қозоқ эли пойтахти билан бир қаторда  Тирана, Тулуза, Будапешт, Хайфа, Белфаст, Гданьск, Варшава, Глазго ва Истанбул шаҳарлари курашишмоқда. Аёллар чемпионлар лигаси финалининг ўтказиш борасидаги рақиблар ҳам худди шу шаҳарлардир.
Европанинг энг нуфузли мусобақаси - Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш учун эса Боку ва Мадрид асосий даъвогарлардир. Европа лигасининг хал қилувчи ўйинига Боку, Тбилиси, Франкфурт, Штутгарт, Глазго, Севилья ва Истанбул шаҳарлари мезбонлик қилиш истагини билдириб талабнома юборишган.
Якуний талабнома 6 июнга қадар қабул қилинади. Сўнгги қарорни УЕФА ижроқўми сентябрда қабул қилади.
Бу кетишда Қозоғистон нафақат, суперкубок ўйинларини балки бунданда юксакроқ баҳсларни ўтказишган даъвогарлик қилади. Агар шундай ўйинларга ўз юртимизда гувоҳ бўлишни истасак, биз ҳам УЕФА аъзо бўлайликмикан!

Биз Twitterда