Астанада гиламларни титратган НамДУ талабаси жаҳон чемпиони бўлди!

 
АСТАНА / VodiyMedia / – 2018 йил 20-22 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Астанада бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 68 килограмм вазнда иштирок этган Наманган давлат университети талабаси Сардор Мадаминов, олтин медални қўлга киритиб жаҳон чемпиони бўлди!
Университетнинг яна бир вакили, 100 килограмм вазнда гиламга чиққан Муҳаммадмаҳмуд Ашуров, учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди.
 
 
Белбоғли кураш бўйича дунёнинг энг кучли 16 давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган чемпионатда ёш истеъдодли устоз-мураббий, спортчилик даврида ўзи ҳам жаҳон чемпионатларининг олтин медаллари шодасини қўлга киритган Абдулазиз Ҳамиджонов шогирдлари ўз курашчилик маҳоратлари ва техникалари билан қатнашчилар ва томошабинларнинг юксак олқишига сазовор бўлдилар.
Азалдан кураш усталари билан машҳур Наманган давлат университетида сўнгги даврда ютуқлар янада ортиб, курашчиларнинг халқаро гиламлардаги ўрни ортиб бормоқда. 2018 йилда Абдулазиз Ҳамиджонов шогирдлари, университет Жисмоний маданият факультетининг Спорт фаолияти: кураш йўналиши талабалари халқаро ва республика мусобақаларидан 10 та медал олиб қайтишгани, бунинг ярми олтин медаллар экани – фикримизнинг яққол исботидир.

Биз Twitterда