Валерий Карпин "Матч ТВ" бош муҳаррири, Миржалол Қосимов "Футбол ТВ"га келармикан?

Россия терма жамоасининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири, Москванинг "Спартак" клуби собиқ бош директори ва бош мураббийи Валерий Карпин "Матч ТВ" телеканали футбол трансляциялари дирекцияси бош муҳаррири этиб тайинланди.
Карпин ўз лавозимига бугундан эътиборан киришади. У футбол трансляцияларига шарҳловчилар тайинлаш, фаолиятини назорат қилиш, Россия премьер-лигасининг асосий  ўйинлари учун ташкил этиладиган махсус кўрсатувлар муҳаррирлари билан ишлаш ва уларда эксперт сифатида ишлаш билан шуғулланади.
Ўзбекистонда ҳам “Футбол ТВ” ташкил этилиб, унинг фаолиятини ривожлантириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг фикримизча, агар янги телеканал ишига Миржалол Қосимов каби футболимиз юлдузларини жалб этиб, уларнинг футболнинг ўзига хосликларини англай олиш маҳоратларидан фойдаланилса қойилмақом иш бўлур эди. 

Биз Twitterда