Бунча нохушлик бир келса, China Dragonsга ҳам енгиламиз. 3:2, Uzbek Tigers Хитойдан мағлуб қайтмоқда

Article
Жаҳон бокс серияси доирасидаги Uzbek Tigers жамоамизнинг China Dragonsга қарши сафар учрашувининг дастлабки беллашувида 49 кг гача бўлган енгил вазнда бокчимиз Мироншоҳ Иброҳимов Хуан Синга қарши рингга чиқиб ишончли ғалабага эришганди. 3:0! Иккинчи қаршилашмада Абдулҳай Шораҳматов Лонг Вангни айни ҳисобда яққол устунлик билан енггач, умумий ғалаба қўлимизда экандек туюлганди... Аммо кейин бўлган ҳолатни тушуниш қийин...
Аввал Элнур Абдураимовга техник мағлубият ёзилди ва ҳисоб 2:1 кўринишини олди. Кейин яққол устунлик билан Чжао Минганни енгиб турган Улуғбек Ҳақбердиевнинг жароҳатидан қон тўхтамай, у тўртинчи раундда рингни тарк этишга мажбур бўлди.
Бешинчи, ҳал қилувчи учрашувда рингга чиққан Бобур Йўлдошев бўлганлардан руҳи тушиб кетди чоғи, Гуо Джинга имкониятни бой берди...
Наилож, мағлубиятни тан олишимиз керак. Аслида таркибни янада кучайтириб борганимизда ҳеч қандай ҳолат мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлмасди. Кейинги учрашувларгача хулоса чиқаришга вақт бор!

Биз Twitterда