"Барселона" Иско билан шартнома изолайди (+видео)

Article
Каталониянинг "Барселона" клуб ўз сафида "Реал" ярим ҳимоячиси Франциско Искони кўришни истамоқда. Лекин ҳозирча мадридликлар бу футболчини азалий рақибларига беришмоқчи эмас.
Шу сабабли “кўк-анорранглилар” Искони 2018 йилнинг ёзида сафларига қўшишни режалаштиришган.
Marca нашри маълумотларига кўра, каталонияликлар 24 ёшли футболчини Андрес Иньестага ўринбосар сифатида кўришмоқда. Яқиндагина Исконинг клуби билан шартнома узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бошқа жамоалардан  таклифларни кўриб чиқмоқчи.  Унинг Мадрид жамоаси билан тузган шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Шунда Иско “Барса”га текинга тушади. Футболчининг ўзида ҳам " Ноу Камп"га ўтиш истаги мавжуд. Чунки асосий таркибда етарли ўрин бермаётган Зинедин Зидандан анча хафа. 
 

Биз Twitterда