Жонибек ПИЁЗОВ: Санъат мени машҳур қилди!

Article

Бир қатор халқаро танловлар ғолиби жиров (қўбиз ва ғижжак жўрлигида термалар ижро этувчи) Жонибек Пиёзов "Қорақалпоғистон тонги" газетасига ўзи ҳақида ҳикоя қилиб берди деб ёзади kruz.uz.

Жонибек даставвал нима учун санъатни танлагани ҳақида тўхталди. "Санъаткорлик бизга ота-мерос касб. Оила аъзоларимизнинг барчаси санъат йўлини танлаган. Мен ҳам куйларимда аждодлардан бизгача етиб келган халқ оғзаки ижодиётини ва уларнинг порлоқ келажак ҳақидаги орзуларини ўзида жамлаган достонларини бутун дунёга тараннум этиш мақсадида жировчиликни танладим".

Жонибек Пиязов шунингдек танловлардаги иштироки ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: “Ниҳол” давлат мукофотига сазовор бўлганлигим – катта бахтим. Юртимиздаги ўтказилиб келинаётган барча танловларда ва Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Франция давлатларида бўлиб ўтган халқаро нуфузли танловларда иштирок этдим ва фахрли ўринларни қўлга киритдим. “Ҳунар юксакликка чорлар” деб бекор айтишмаган экан".

Жиров 2016 йилда қўлга киритган яна бир муҳим ютуғи ҳақида шундай деди: "Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Қорақалпоғистон Республикаси халқ жирови» унвони билан тақдирландим".


Биз Twitterда