Женнифер Лоуренс ва Крис Пратт «Йўловчилар» янги фантастик фильми премьерасида

Article

14 декабрь куни Лос-Анжелесда Женнифер Лоуренс ва Крис Праттлар бош ролларни ижро этган «Йўловчилар» янги фантастик фильми премьераси бўлиб ўтди деб хабар берди Mail.ru. Фильм сюжетига кўра, 5000 йўловчи ўтирган космик кема янги сайёра томон йўл олади. Йўловчилар саёҳатга чиқишдан аввал учиш даври учун сунъий равишда ухлатилади...

Премьерада фильмнинг режиссёри Мортен Тильдум, фильмда яна бир роль ижрочиси Майкл Шин, актриса Анна Ферис, ҳамда бир қатор Голливуд юлдузлари иштирок этдилар.  

«Йўловчилар» фильми шу кунларда жаҳон экранларида прокатга чиқарилишга бошланди.