Юлдуз Усмонова Янги йил кечаси ТВда нималарни куйлайди?

Article

Юлдуз Усмоновани Янги йил кечасида теледастурларда анчадан бери кўрмай, соғиниб қолгандик. Эстрадамиз бош юлдузи бу йил барчамизга турли телеканаллар орқали ўз қўшиқларини туҳфа этиши маълум бўлди. Хусусан, “Ўзбекистон” телеканалининг Янги йил кечаси дастурида хонанда ўзининг “Ўзбекистон” ва “Севаман”, Миллий телеканалда “Сенга”, “Ўша ўша”, “Ўзингдан қўймасин халқим”, MY5 каналида “Бум Бум” ва “Кўз ёшимда” каби қўшиқларини ижро этади.