Сингапур "Соҳибжамол ва маҳлуқ" картинасини зўравонлик элементлари мавжуд фильмлар қаторига қўшди

Айнан шу сабаб Сингапурда 16 март куни премьераси бўлиши режалаштирилаётган фильм оммавий равишда намойиш этилмайди. Вояга етмаганлар уни ота-оналари ҳамроҳлигида кўришлари мумкин.
Кўплаб жамоат ташкилотлари ушбу фильм болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини эътироф этмоқда. Шу боис ҳукумат ҳам ушбу фильмга нисбатан алоҳида классификация қабул қилиб, унда зўравонлик элементлари мавжудлигини расман белгилаб қўйди.
Маҳаллий руҳонийларга эса Сингапур дин ишлари бўйича Миллий кенгаши томонидан нома юборилиб, аҳолини фильмдаги ножоиз саҳналарни кўришдан сақланишга чақиришга топшириқ берилди.

Биз Twitterда