Сеулда Янги йилни нишонлашга тараддуд кўрилмоқда

Article
 27-30 январь кунлари минглаб юртдошларимиз яшаб келаётган мамлакат – Жанубий Корея пойтахтида Соллаль (Seollal) – шарқий тақвим бўйича Янги йил кенг миқёсда нишонланади.
Кореянинг ўзига хос ҳаёт тарзи билан яқиндан танишмоқчи бўлганларга Сеулнинг диққатга сазовор жойларида махсус дастурлар асосида мамлакат тарихи ва бой маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи шоулар ташкил этилади. Соллаль байрами анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Сеулнинг Унхёнгун саройи ҳудудида концерт ва шоулар билан бойитилган янги йил фестивали бўлади. Бу ерда халқ ўйинларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Сеул марказидан бир соатлик масофадаги Everland истироҳат боғида ташкил этиладиган тадбирлар ҳам ўзига хос кўриниш олиб, у ерда ташриф буюрувчи ҳамюртларимиз анъанавий корейс миллий ўйинларида бевосита иштирок этишлари мумкин, дея хабар бермоқда “Водиймедиа”нинг Сеулдаги махсус мухбири Абдулазиз Абдуллажонов

Биз Twitterда