Сардор Милано "Голос" танлови финалида ютқазди (видео)

Article

Россиянинг “Биринчи” (Первый) телеканалидаги “Голос” мусиқий танлови бешинчи мавсуми финали якунланди. Танловда россиялик Дарья Антонюк "Without You" қўшиғи билан ғолиб чиқди. Полина Гагаринанинг шогирди ҳисобланган ўзбекистонлик Сардор Милано финалнинг биринчи босқичидаёқ "Улетай на крыльях ветра" қўшиғи учун 4 финалчи ичида энг кам овоз тўплаб, муваффақиятсизликка учради.   Лекин, шундай бўлса ҳам, ўзининг иккинчи қўшиғи, "Circle of Life"ни ижро этиш имкониятига эга бўлди.

Танлов ғолиби Дарья Антонюк “Мамлакатнинг асосий овози” статуэткаси билан бирга, ўз клипини суратга олиш учун бир миллион рубллик (тахминан 16 минг доллар) чек билан тақдирланди.

 


Биз Twitterда