Россияда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтади

Article
2017 йилда Россияда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб Mskagency хабар қилди.
25 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Фарҳод Жўраев Москвада Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Алла Манилова билан ишчи учрашув ўтказди. Маданий алоқаларнинг турли жабҳалари бўйича масалалар муҳокама қилинган ушбу учрашув чоғида Фарҳод Жўраев 2017 йилда Россияда Ўзбекистон маданият кунлари ўтказишга тайёр эканликларини билдирди.
Қолаверса, 2017 йилда Москвада Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат музейи экспонатлари кўргазмаси ўтказилиши борасида ҳам муҳокама олиб борилди. Бу тадбир Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқаларни ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланиши режалаштирилмоқда.

Биз Twitterда