Наманганлик ҳайдовчилар тилида янграган Лермонтов ижоди халқаро эътироф олди!

Article
“Наманган китоб олами” маркази вилоятнинг маънавият ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда. Ушбу масканда мунтазам равишда ўтказилаётган тадбирлар маънавият ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Бугун шу мажмуада “Vodiymedia.uz ахборот портали, Наманган рус маданий маркази ҳамда кенг китобхонлар оммаси иштирокида катта маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида Россиянинг “Дрофа-Вентана” нашриёти томонидан ўтказилган “Страна читающая” халқаро танлови иштирокчилари – наманганлик ҳайдовчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқдаги “Водители Намангана” гуруҳи аъзолари томонидан Лермонтовнинг “Бородино” шеърини ўқиган ҳолда тайёрланган видеолавҳа танлов ташкилотчилари эътиборига лойиқ бўлди. “Русский мир” телеканали муҳаррири Ирина Гурьяновадан Наманган ҳайдовчиларини танловда иштирок этишга қизиқтирган Наманган саноат коллежи ўқитувчиси Азиза Мирзаназарова номига хат келиб, унда бу гуруҳ аъзоларига катта ташаккур билдирилган.
Тадбир якунида уларни Москвадан юборилган дипломлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Сўз олган Наманган Рус маданият маркази раҳбари Андрей Володин, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, рус тилида ижод қилувчи наманганлик ёзувчи Нариман Искандеров, “Водий медиа” ахборот портали бош муҳаррири Анвар Икромов ва “Наманган китоб олами” маркази раҳбари Маъруф Мўминовлар икки халқ ўртасидаги дўстликни кучайтириш, ёшлар ўртасида рус тилини ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Биз Twitterда