Наманганда "Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайн" олий мактаби ташкил этилади

6 январь куни ёшлар билан учрашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 2020 йилдан бошлаб ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
 
 
Унга кўра, Наманганда “Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайн” олий мактаби ташкил этилади. “Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайнда инновациялар” деб номланган катта кўргазма ўтказилади. Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайнда инновацион ечимларга эга лойиҳалар учун вилоят ҳокимининг танлови эълон қилинади, ғолиб бўлган лойиҳаларни амалиётда қўллаш учун муаллифдан сотиб олинади.
Вилоят ёшлари билан бирга Наманган шаҳрида ҳамда туманлар марказларида хиёбонлар ташкил этилиб, дарахт экиш акцияси ўтказилади.
Шунингдек, ҳар бир туманда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги спорт мажмуалари ташкил этилади.

Биз Twitterда