Муҳаммад Исмоил асари асосида ишланган "Васият" фильми премьерасида заллар тўлиб тошди!

 
22 ноябрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида сирдарёлик атоқли ёзувчи Муҳаммад Исмоил асари асосида ишланган “Васият” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Режиссёр Саид Мухторов томонидан суратга олинган, бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаева, Улуғбек Қодиров, Зарина Низомиддинова, Ситора Фармонова, Луиза Расулова, Саид Мухторов, Шаҳзод Султоновлар ижро этган «Васият» фильмининг премьерасида зал тўлиб тошди.
 
 
Худога шукур, премьера аъло даражада ўтди. Алишер Навоий номидаги санъат саройининг биратўла учта зали томошабинлар билан лиқ тўлди. 5 мингдан ортиқ одам “ВАСИЯТ” фильмининг биринчи томошабинлари бўлишди. Бош режиссёр Саид Мухторов ёрқин истеъдод эгаси эканлигини яна бир бор исботлади. Убайдулла Омон, Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаевалар ижроси беш минг одамнинг юрагини ларзага солди, одамлар икки соат давомида шу актёрлар билан бирга яшади, бирга йиғлади, бирга кулди, бирга нафас олди” – дейди ёзувчи Муҳаммад Исмоил.

Биз Twitterда