Мингтепа 2000 йил аввал водийдаги энг йирик шаҳар бўлгани кашф этилди!

Article
Хитой ва Ўзбекистон археологлари гуруҳи Фарғона водийсида жойлашган қадимий Мингтепа шаҳридаги қазув ишлари чоғида муҳим кашфиёт қилишди. Бу ҳақда Хитой ижтимоий фанлар академиясига таяниб Синхуа агентлиги хабар берганини ёзади Sputnik.
Манбада келтирилишича, икки мамлакат археологлари 2012 йилдан буён мазкур қадимий шаҳарда беш марта қазув ишларини ўтказишган. Қазув натижаларидан маълум бўлишича, бундан 2000 йил аввал Мингтепа нафақат аскарлар қўрғони, балки Фарғона водийсидаги энг йирик қалъа-шаҳар бўлган.
Қазув ишлари вақтида шунингдек, устахона харобалари, ички шаҳарнинг ғарбий дарвозаси қолдиқлари ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидан қабристон топилган.

Биз Twitterда