ЮНЕСКО 11 шаҳарга адабиёт шаҳри мақомини берди

БМТнинг таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти - ЮНЕСКО мусиқа, гастрономия, адабиёт, ҳунармандчилик, дизайн, кино, рақамли санъат йўналишлари бўйича 66 та креатив шаҳар (UNESCO Creative Cities Network)  рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 11 тасига адабиёт шаҳри мақоми берилган бўлиб, бу унвон соҳиблари қуйидагилардир:
 
Ангулем (Франция), Одесса (Украина), Вроцлав (Польша), Бейрут (Ливан), Эксетер (Буюк Британия), Леуварден (Голландия), Кухмо (Финляндия), Лахор (Покистон), Нанкин (Хитой), Слемани (Ироқ), Вонджу (Жанубий Корея).
 
 
ЮНЕСКОнинг ушбу лойиҳаси тараққиёти санъат ва маданиятга асосланадиган шаҳарларни бирлаштириб, уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборатдир.
 
Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.  

Биз Twitterда