Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича Халқаро танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича Халқаро бадиий танлов иштирокчилари ва ғолибларига дипломлар ҳамда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.  Унда танлов ташкилотчилари билан бирга ушбу хайрли ишда фаол қатнашган ҳайкалтарошлар ҳам иштирок этишди.
 
 
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур танловнинг барча иштирокчи ҳамда ғолибларини самимий қутлаб, энг муносиб ишларни аниқлаш жуда қийин бўлганини таъкидлади.
Танловда аксарият овозларни тўплашга муваффақ бўлган  ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин - ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаровга, учинчи ўрин эса - Тўлаган Тожихўжаевга насиб этди. Барча ғолибларга мукофот пуллари топширилади. 
 

Биз Twitterда