Ҳилол Насимов бир кам 55 да! +видео

Article
"Ўзбекфильм" киностудияси раҳбари, "Одноклассники.ру", "Тубанлик", "Муқаддас бурч", "Алданган аёл" каби фильмлари билан ўзбек киносаноатига янги йўналишга асос солган таниқли режиссёр Ҳилол Насимов бир кам 55 да! Бугун 4 февраль куни ушбу истеъдодли ижодкор таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан Ҳилол Насимовни муборакбод этамиз. 
Маълумот учун: Ҳилол Насимов 1963 йилнинг 4 февралида таваллуд топган.  1985 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг драма ва кино актёрлик факультетини тамомлаган. 1987 йилдан то шу кунга қадар “Ўзбекфильм” киностудиясида ижод қилиб келмоқда. Унинг ватан олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, 2012 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 
 

Биз Twitterда