Археологлар Мисрда қадимги ёдгорликлар ва мўмиёланган ҳайвонлар мажмуасини топишди

Мисрлик археологлар гуруҳи Қоҳира яқинидаги Саккара ҳудудида мўмиёланган ҳайвонлар ва қушлар, шунингдек Қадимги Мисрнинг турли даврларига мансуб ўнлаб артефактларни топишди.
 
 
 
Қадимшунослар гуруҳи раҳбари Муҳаммад Юсуфнинг айтишича, топилмаларнинг ёши 2700 йилга тенг. Олимнинг айтишича Саккара Қадимги мисрликларнинг илоҳий деб ҳисоблаган ҳайвронларга сиғиниш маркази бўлган.
"Бу оддий топилма эса, бу бутун бир музейдир", - дея баёнот берди мамлакатнинг қадимий ёдгорликлар ишлари бўйича вазири Ҳолид ал Анани.
 
 
Унинг сўзларига қараганда, таҳминий маълумотларга кўра шер болалари деб ҳисобланаётган икки топилма кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Мўмиёланган ҳайвонлар орасида мушкулар, мангуст, кичик ўлчамдаги тимсоҳлар, бузоқчалар, лочинлар мавжуд.
 
 
"Биз ҳозирда топилмаларни қайси музейга жўнатиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз. Балки алоҳида музей ташкил этармиз", - деди вазир.

Биз Twitterда