Америкалик юлдузни 10 миллион еврога "шилган"лар ушланди

Article

Франция полицияси бугун америкалик таниқли реалити-шоу Ким Кардашьянни ўмариш иши бўйича олиб борилаётган текширув натижаси ўлароқ 15 кишини қўлга олди.

Шубҳа остига олинган жиноятчиларни қўлга олиш бўйича операция соат 06.00 (Тошкент вақти билан 10.00) да бошланди. Натижада жиноятчилар қўлга олинди.

Бу жиноят ўтган йили 2 октябрдан 3 октябрга ўтар кечаси Парижнинг 9-округидаги кичик хусусий отелда амалга оширилганди. Ўшанда полиция кийимидаги ўғрилар гуруҳи америкалик юлдузнинг оёқ-қўлини боғлаб, ваннахонага тиқиб қўйган ҳолда, унга тегишли қимматбаҳо тақинчоқлар солинган сандиқча ва узугини олиб кетишганди. Сандиқчадаги заргарлик буюмларининг нархи 5 миллион евро атрофида бўлса, Кардашьяннинг узугининг ўзи тўрт миллион евролик эди. Шунингдек, ўмарувчилар унинг иккита мобил телефонини ҳам олиб кетишганди. 


Биз Twitterда