Америка продюсерлар гильдияси 2016 йилнинг энг яхши фильмини эълон қилди

Article
Америка продюсерлар гильдияси версиясига кўра "Ла-Ла Ленд" мусиқали фильми 2016 йилнинг энг яхши фильми деб топилди. Бу ҳақда гильдия расмий сайтида  хабар берилди, деб ёзади Tengrinews.
28-бор ўтказилаётган продюсерлар гильдияси мукофотининг топшириш маросими 28 январь куни тунда ўтказилди. Йил давомида катта эътирофга сазовор бўлиб келган "Ла-Ла Ленд" муаллифлари муносиб мақтовга лойиқ қўрилдилар. 
Одатда гильдиянинг энг яхши фильми деб топиладиган картиналар, кейинчалик "Оскар" мукофотини олади. Шу сабабли ушбу тадбир кино оламида катта обрўга эга. Бунгача аввалги 27 бор ўтказилган тақдирлаш маросимининг 19 тасида аввал гильдияда энг яхши деб мукофотланган фильм  “Оскар” олган. Бу анъана сўнгги 9 йил ичида биринчи марта 2016 йилда бузилди. Продюсерлар  "The big shot" фильми учун мукофот беришган бўлса, “Оскар”ни "Spotlight" картинаси илиб кетди.
Режиссёр Дэмьен Шазеллнинг "Ла-Ла Ленд" фильми 2017 йилда "Оскар"га даъвогарлик бўйича рекорд ўрнатди. Фильм 13 йўналишда "Оскар"га номзод қилиб кўрсатилган. "Энг яхши қўшиқ" номинациясида мюзиклнинг икки композицияси ғолиблик учун курашади. "Оскар" мукофотини топшириш маросими 26 февралда бўлиб ўтади. 

Биз Twitterда