Гўзалликнинг сири нимада? Юлдузлар қанча тош босишади?

 
Бейонсе, Рианна, Ким Кардашьян, Бритни Спирс, Женнифер Лопез – улар ўз кўринишларини юқори даражада сақлаб туришга интиладилар. Ва бунга эришиб келадилар. Хўш бунинг сири нимада? Уларнинг вазнлари неча килони ташкил этади? Қуйида бу ҳақда билиб оласиз.
 
 
1. Бейонсе
Ажойиб қомати билан мақтана оладиган даражага чиқиб олди. Бунга астойдил ҳаракат қилиб, турмуш ўртоғи ёрдамида бир ой давомида парҳез қилди. Натижада катта ўзгаришни амалга оширди. Айни пайтда 169 см бўйга эга юлдуз 57 кг тош босмоқда.
 
2. Рианна
Вазни доим бир ҳилда турмаслигини, 55-60 килограмм атрофида сақланишини таъкидлайди. Шунингдек, у қоматни сақлаш учун ҳеч қандай қоидага риоя қилмайди. Одатдагидек овқатланади, баъзида фастфудни ҳам паққос туширади. Унинг сири мунтазам спорт билан шуғулланишида. Қўшиқчининг ҳозирги вазни 62 кг, бўйи эса — 173 см.
 
3. Ким Кардашьян
Америкалик актриса ва фотомоделнинг ўзи интервьюларидан бирида қизи дунёга келгунга қадар 63 кг. тош босишини айтганди. Айни пайтда 7 килограммга семирган. 70 кг. вазнга 157 см. бўй. Лекин шундай бўлсада унинг мухлислари етарли.
 
4. Бритни Спирс
Унинг иродасига қойил қолиш лозим. Бундан бир неча йил муаммолар гирдобига тушиб, семириб кетган Бритни ҳозир ажойиб формага кириб олган. Қовурилган жўжа ва бургерлар олдида ўзини тия олмайдиган юлдуз, жиддий машқлар эвазига қоматини сақлаб туради. Ҳозир Бритни 65 кг. вазнга эга. Бўйи эса 163 см.ни ташкил этади.
 
5. Женнифер Лопез
Ушбу машҳур юлдузнинг вазни ва бўйи кўп йиллар давомида сир сақланиб келинган. Айнан шу нарса узоқ вақт матбуотнинг бош мавзуси эди. Ниҳоят, Жей Ло бўйи 167 см. бўлган ҳолда 58 кг. вазнга эга бўлиб, ўзини ажойиб ҳис этаётганини таъкидлади. Бунинг учун у қатъий парҳезга риоя этади. 

Биз Twitterда