Британиялик қўшиқчи Адель маҳорати Grammy эътиборидан четда қолмади!

Британиялик қўшиқчи Аделнинг Hello композицияси “Йил қўшиғи” номинацияси бўйича нуфузли Grammy мукофотига лойиқ кўрилди. Лос-Анжелесда 59-бор ўтказилаётган мусиқий мукофотларни топишириш маросимида Адель муносиб тақдирланди.
Бу мукофотга ундан ташқари Бейонсе (Formation қўшиғи билан), канадалик поп-ижрочи Жастин Бибер (Love Yourself), америкалик Майк Познер (I Took a Pill in Ibiza) ва Даниянинг Lukas Graham гуруҳи (7 Years) даъвогарлик қилаётганди.  
"Йил қўшиғи" бошқа мукофотлардан фарқли равишда, уни яратган ижодкорга топширилади. Бу эътироф кеча давомида беш номинация бўйича ғолибликка даъвогарлик қилган Адель учун бир тадбирдаги учинчи мукофоти бўлди. “Энг яхши поп-альбом” ("25" диски учун) ва “Энг яхши поп-ижро” (Hello) йўналишлари бўйича ҳам бош мукофот айнан унга тегди.  

Биз Twitterда