Ниқобингизни ечманг

Пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода устоз шоира, прозаик, таржимон, "Настарин" журнали таъсисчиси,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Дилбар Ҳайдарованинг тандирдан янги узилган сатрларига кўпчиликни беътибор қолдирмайди! 
 
 
Ниқобингизни ечманг
 
Болам ечма ниқобингни кий,
Сақлай билгин  азиз жонингни.
Ўзинг доно, ўзингсан закий,
Доғда қўйма онажонингни!
 
Қизим, ечма ниқобингни кий,
Жон-жаҳоним сенда турибди.
Кўзинг кулиб тураркан токи,
Вирус алам қилиб турипти.
 
Синглим, ечма ниқобингни кий,
Сен тозасан, сенсан-ку ҳафиф.
Атрофингда дўстлар ҳақиқий,
Аммо, вирус қилади таъқиб.
 
Ечманг ҳали ниқобингизни,
Маҳалладош қўшним,яқиним.
Дўстим,асранг туробингизни,
Вирус турар,сизга тиқилиб.
 
Ҳамма учун ниқоб киямиз,
Ҳамма учун соғлигимиз ҳам.
Эгиламиз бирдай суямиз,
Тоғлигимиз,боғлигимиз ҳам.
 
Ниқобдамиз жон асраш учун,
Ҳаммамиз жиммиз,уйдамиз.
Дунё кезар бу вирус нечун,
У тўрида биз қуйидамиз!
 
Майли дунё ниқобингни кий,
Яйраб турсин вирус сифатлар.
Тозарар бу дунё ҳақиқий,
Кетар ахир бир кун кулфатлар.
 
Ниқобдаман,ечишга йўл йўқ,
Гаровдага ўхшар жонимиз.
Вирус турар ўқталганча ўқ,
Ўзни асраш бор имконимиз.
 
Ниқоб кийинг азиз одамзод,
Ҳазар қилиб уни енгамиз.
Қуриб кетсин солганича дод,
Биз енгамиз,яна енгамиз!
 
Биз тинчликка қўл қўйган улус,
Вирус бузди маромимизни.
Ер шаридан йўқолсин вирус,
Ниқоб сақлар оромимизни!
 
* * *
Уйда бўлдик,айри-айримиз,
Тушда қолди кунлик сайримиз,
Соғинчларга ғайри-ғайримиз,
Қаттиқ қўлсан бунча Карантин?
 
Тўрт девор ҳам  ўради бизни,
Қушлар учиб сўради бизни,
Қуёш деразадан кўради бизни,
Золиммисан  шунча Карантин?
 
Қўшнилар ҳам бўлди бегона,
Ўзни асрар ҳамма пинҳона,
Қишлоқ-шаҳар ўз-ўз ягона,
Ғолибмисан,шунча Карантин?
 
Дарвозалар ёпилди бир-бир,
Чегаралар михланди ахир,
Эшикларни қулфладик моҳир,
Айрилиқми отинг Карантин?
 
Ҳамма ўйлар эса жонини,
Ким-кимга бермаса қонини,
Мард кўрсатмас агар шонини,
Метинлигинг қайда Карантин?
 
Дунёнинг шодлиги ташқари,
Кўзимда соғинчнинг лашкари,
Худодан тилаймиз,ёш-қари,
Қачон кетасан,жон Карантин?!
 
27.05.2020
 

 

Биз Twitterда