Наманганда Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Наманганда Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона марказининг реконструкция қилинган янги биносини фойдаланишга топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Очилиш тадбирида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 28 февраль – 1 март кунлари Наманганга ташрифлари чоғида вилоят кутубхона марказини замон талабларига мос равишда қайта таъмирлаш, китоб фондини бойитиш, мутолаа учун қулай шароит яратиш бўйича берган топшириқлари натижасида кутубхонанинг янги қиёфа касб этгани мамнуният билан қайд этилди.
 
 
Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона марказида масофадан туриб китоб ўқиш учун вилоятлар ҳамда ривожланган давлатлар кутубхоналари билан электрон китоб ўқиш имконияти ҳам яратилган. Марказ бир вақтнинг ўзида 450 нафар китобхонга хизмат кўрсата олади. Бу ерда 573 минг китоб фонди бор. Шундан 200 мингга яқини бадиий асарлар, 5000 номдаги электрон китоблардир.
 
 
Ахборот-кутубхона марказига вилоят ҳокимлиги томонидан 60 минг дона китоб тақдим этилди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан эса 50 млн. сўмлик энг сара адабиётлар совға қилинди.
 

Биз Twitterда