Эркин Воҳидов қайта жонланди гўё...

Наманган туманидаги 24-ўрта умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. “Водий Медиа” нашриёти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда нашриёт директори Дилмурод Жумабоев, таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Носир Аббос, “Мураббий” газетаси адабий ходими, шоир-публицист Абдусаттор Ботиров, vodiymedia.uz ахборот портали бош муҳаррири Анвар Икрамовлар иштирок этишди.

Мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Ҳидоят Полвонова раҳбарлигида тайёрланган ўқувчиларнинг шеърий чиқишлари, мактаб ёш санъатчиларининг қўшиқ ва рақслари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Ижодкор меҳмонлар ўз сўзларида Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди, шоирнинг Наманган адабиёти била боғлиқ турли воқеа-ҳодисалари, ижодий учрашувлари ҳақида ҳикоя қилиб беришди. 

Тадбир Эркин Воҳидов шеърлари мушоираси билан якунланди.