Келиб кўринг Астарани!

Сарлавҳани ўқиб ажабланган бўлсангиз керак. Буни тушуниш мумкин. Астара бу – Озарбайжоннинг энг гўзал шаҳарларидан биридир. Айнан шу масканда озар элининг иқтидорли ижодкори, “Қизил қалам” миллий мукофоти соҳибаси, шоира Табриза Пинҳон таваллуд топган. Айни пайтда у ўша касабадаги мактаб раҳбаридир. У инглиз, француз ва рус тилларида ижод қила оладиган истеъдод эгасидир.
 
 
Ҳозирда унинг қаламига мансуб бўлган шеърий тўплам таниқли ўзбек шоираси Дилбар Ҳайдарова томонидан ўзбек тилига ўгирилди ва чоп этишга тайёрланмоқда.
Ушбу китоб икки халқ ижодий алоқаларида муносиб жой эгаллашига умид қиламиз.

Биз Twitterда