Зўравон йўловчи

 
Биз тилга олмоқчи бўлган воқеага жуда кўп марта шоҳид бўлгансиз эҳтимол. Ҳар қадамда йўловчи билан ўзига хос муносабатларга киришишга мажбур ҳайдовчилар ичида инсофдан чиқиб кетаётганлари, ўзбошимчалик билан йўл ҳаққини кўтариб олинаётганлик ҳолатлари кўп марта таъкидланмоқда. Телевидение, радио, матбуотда танқид остига олинмоқда. Лекин, афсуски “яра”миз янгиланиб турибди.
Яқинда судда кўрилган ишда айбдор йўловчи ва жабрланувчи одам ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи эди. “Кобалт” русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ғ.ни Наманган шаҳрига бориб-келиш учун ёллаган Н.М. автомашинада шаҳардаги 4-сонли оила поликлиникасига етиб келганда ҳайдовчи билан тортиша кетди:
 - ... Ҳей, менга қара, сен билан ўттиз беш минг сўмга келишганмидик.
 - Шунақа-ю, лекин, вақт кўп кетди. Сизни анча кутиб қолдим. Пул қўшиб берасиз.
Ҳайдовчининг талабидан жаҳл отига минган йўловчи уни мушт билан “сийлаб” қолмишига юзига калла қўйиб юборди.
Ушбу қилмиш оғир оқибатларга олиб келмаган бўлсада, ҳуқуқий баҳо бериш лозим эди. Айбдорга олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Адҳамхўжа Исмоилов,
вилоят прокуратураси бўлим прокурори.
Элдор Исамов,
шаҳар прокуратураси терговчиси.

Биз Twitterда