Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилинди

Article

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Депутатлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилганларидан кейин ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

 


Биз Twitterда