Жиноятлар ҳақида кўчадаги хотинлардан эмас, ички ишлардан маълумот олган афзал

Article
Наманган шаҳридаги “Сам Антеп Гиламлари” қўшма корхонасига қарашли гилам дўконининг ёниб кетиши ва уни бир сутка давомида ўчира олинмагани, фалокат натижасида қурбонлар бўлгани ҳақида аниқ расмий маълумотнинг йўқлиги аҳоли ўртасида турли миш-мишларни урчишига замин яратди. Бу орада қўшма корхона томонидан берилган расмий маълумотнинг интернетга чиқарилиб юборилиши, унда кўрилган зарар 6-7 миллиард сўмни ташкил этгани ва бу якуний хулоса эмаслиги тўғрисидаги хабарлар ушбу фалокат юзасидан ортиқча уйдирмаларни янада орттиргани табиий.  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтиб, унда Давлатимиз раҳбари ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди. Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.
Бу эса юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиб, турли миш-мишлар кўпайишига тўсиқ бўлиши табиий.

Биз Twitterда