Ўзбек матбуотининг "оғир артиллерия"си Исмат Хушев Ўзбекистонда! Бизга тўй, кимга аза!

 
Ва ниҳоят орзиқиб кутилган ҳолат воқеъ бўлди: Ўзбек матбуотининг  ҳақиқий “оғир артиллерия”си Исмат Хушев Ўзбекистонга, Ватанга қайтди. Шеробод тумани ҳокими Ўрол Бобоқуловнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида “Журналист Исмат ХУШЕВ Шеробод туманига ташриф буюрди. Туманда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди” деган кичик хабар билан берилган расмларни кўриб, хурсандчилигим ичимга сиғмай кетди.
 
 
Агар, Исмат Хушев тўла Ватанга қайтган бўлса Ўзбек матбуоти энди бошқача нафас оладиган бўлди. Хориж матбуотининг, ёт кучларнинг ахборот хуружларига нисбатан баъзи баъзида учраб турган қарши чиқишларни айтмаса, ижтимоий масалалар билан ўралашиб қолган, хорижий ахборот манбаларининг муттасил ҳужумларини кўрмаганга солиб келаётган матбуотимизга Исмат Хушев билан ўзига ишонч ҳам қайтиб келгани рост бўлсин деймиз. Энди Ўзбекистонга “тош отишни” ўзига маслак билган, Ўзбекистондаги ютуқларни яшириб, камчиликларни ошириб келаётган хориждаги “холис дўстларимиз”нинг пайтавасига қурт тушиши табиий. Сабаби, орқасида катта давлатларнинг молиявий кўмаги ҳамда сиёсий манфаати турган бу “ҳур фикрли нашрлар”ни эълон қилган материалларини ҳатто хориждаги ўқувчи ҳам тўғридан тўғри қабул қилмай қўйганди сўнгги пайтларда. Чунки Исмат Хушевнинг Канадада туриб фаолият олиб борган “Дунё Ўзбеклари” нашрининг бу материалларга берган муносабати ҳал қилувчи манбага айланиб улгурди. Агар Исмат Хушев бир ўзи олис Канадада туриб, бу шоқолларга қарши шунчалик кучли кураш олиб борган бўлса, энди тасаввур қилинг, Ўзбекистонда туриб, Ўзбек матбуотининг вакилларини ёнига олган ҳолда ижод қилса натижа қанақа бўлади!
 
 
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда