Ўзбекистонда Туркий дунё Журналистлари Форуми бўлиб ўтади

 
Анқарада Туркия Журналистлар Федерацияси ва Матбуот фонди билан Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ўртасида имзоланган “Дўстлик, қардошлик ва касбий ҳамкорликни кенгайтиришга доир ҳамкорлик протоколи”га кўра, тўртинчи Туркий дунё Журналистлари Форуми Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Туркий дунё Журналистлари Форуми 2014 йили биринчи бор Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида бўлиб ўтганди. Иккинчи форум 2015 йили Татарстон пойтахти Қозонда, учинчи Форум эса 2017 йили Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ташкил этилганди.

Биз Twitterда