Яна нима истайди бу Европа: энди қочоқларни Грузия ва Болқонларга жойлаштиришмоқчи!

Article
Австриянинг Интеграция ва ташқи алоқалар, Европа ишлари бўйича вазири Себастьян Курц Европа Иттифоқидан узоқ ҳудудларда қоқоқлар учун марказлар ташкил этиш таклифи билан чиқди. Сиёсатчи БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилиши кўзда тутилаётган бундай марказларни Грузия ва Болқон ярим оролида барпо этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у Bild газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Европага ноқонуний йўллар билан киришга уринаётган қочоқларни шундай марказларга жойлаб, уларга ёрдам бериш борасида БМТ билан ҳамкорликда иш олиб бориш лозим. Бу иш орқали Европани ҳимоя қилган бўламиз”, - дейди Курц.
Ҳозирги пайтда Ўрта ер денгизи орқали катта миқдорда қочоқлар оқими Европага кириб келаётир, бу борадаги иккинчи йўналиш эса Болқон ярим ороли бўлиб қолмоқда.

Биз Twitterда