Унутманг, сизни оилангиз кутмоқда!

 
2019 йил июль ойи давомида Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ва туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан туман ҳудудида ҳаракатланувчи ҳайдовчилар ва аҳолига йўловчи ташиш билан пуллик хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбарлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан учрашув ўтказилди.
 
 
Учрашув давомида «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, Сизни оилангиз кутмоқда» номли буклетлар тарқатилиб, уларни автомашиналарнинг фуқароларга кўринадиган жойларига илиб қўйиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Туман ИИБ ҲПБ ҳудудий профилактика инспекторларига ҳам ушбу буклетларни фуқароларга тарқатиш, баннер шаклида танянч пунктлари ва МФЙларнинг кўринарли жойларига илиб қўйиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш ҳақида кўрсатма берилди.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ушбу турдаги жиноятлар ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида давра суҳбатлари ўтказилди.
Ш.С.Мирзажонов,
Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи, майор.

Биз Twitterда