UMS энди йўқ, янги Mobiuz алоқа операторини кутиб олинг!

Декабрь ойидан эътиборан UMS алоқа оператори ребрендингни амалга ошириб, номини ўзгартиради. Энди юртдошларимиз Mobiuz савдо белгиси остида фаолият олиб борадиган компания мижозига айланишади.
 
 
Бунга бағишланган тақдимоқт маросими 2 декабрь куни ўтказилади. Янги тимсол компанияни янада танитиш ва унинг янги имижини яратишга ҳам кўмак беради.
Шунингдек, компания амалдаги фаолияти билан бир қаторда давлат хизматлари операторига айланиб, ҳукумат мобил алоқаси ва криптографик ҳимояланган мессенжерни жорий қилмоқчи.
UMS платформасида Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, давлат сектори учун блокчейн ечимлар, аҳоли учун рақамлаштирилган давлат хизматлари мавжуд.

Биз Twitterда