Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

ФОТО: http://uzbektourism.uz/
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов 16 майда Туркиянинг Ўзбекистондаги буюк элчиси Аҳмад Башар Шен билан учрашди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувнинг асосий мавзуси май ойи охирларида Туркиянинг сармоя ҳамда туризм фирмалари вакиллари билан биргаликда Тошкентга келадиган Туркия Маданият ва туризм вазири Неби Авжининг ташрифи билан боғлиқ ташкилий масалаларнинг келишуви бўлди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда туризм секторини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган давлат ислоҳотлари ҳақида сўз борди. Туризм турларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида Аҳмад Башар Шенга батафсил маълумотлар берилди.

Биз Twitterда