Тожик хотин-қизларига атлас кўйлакларда юриш буюрилди

Article

Тожикистон Фан ва таълим вазирлиги мамлакатдаги барча ўқитувчилар, ўқувчи-талабаларни миллий либосларга кийинтиришга аҳд қилди, деб хабар қилмоқда Спутник.
Тегишли фармойиш мамлакатдаги барча таълим масканларига йўналтирилди, дейилади хабарда.
Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча аёл ўқитувчилар, талаба ва ўқувчи қизлар дарсларга атлас ва адрас миллий матолардан тикилган либосларда келишлари айтиб ўтилган. Ушбу фармойиш тожик халқининг эг яхши анъаналарини қайта тиклаш ва Наврўзни муносиб кутиб олиш мақсадида эълон қилингани қўшимча қилинган. Бу йилги Наврўз айёмида Тожикистонга Афғонистон ва Эрон президентлари ташриф буюришлари хабар қилинмоқда.


 

Биз Twitterда