Тошкентда Ислом Каримов сиймоси акс этган 68 ҳайкал лойиҳаси намойиш этилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалари залида 3 апрель, душанба куни Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро очиқ танлов кўргазмаси очилди.
 
Танловда Ўзбекистон, Украина, Жанубий Корея, Туркманистон, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош қатнашди. Улар томонидан жами 68 лойиҳа тақдим этилган.
Танлов ғолиблари таркиби Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади. 
 
 
 
 
 
 

“Ушбу кўргазмада намойиш қилинган 70 ҳайкал намуналаридан 10 тасига алоҳида эътибор берилади деб ўйлайман. Биз нафақат Тошкент, Самарқанд учун ёдгорликлар яратишимиз керак, балким Москва учун ҳам. Устига устак, яқинда Навоий ҳайкали ўрнатилган Шанхай университети ҳам Ўзбекистон Биринчи Президенти бюсти ўрнатиш истагини билдирди. Бу янгилик бизни хурсанд қилди”, — деди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур.
Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал яратиш танловида Жанубий Корея, Туркманистон, Германия, Италия, Австралия ва Ўзбекистондан 58дан ортиқ ҳайкалтарошлар 68 та ҳайкал намуналарини билан иштирок этишмоқда. Жюри аъзолари тақдим этилган барча асарларни 10 баллик тизим бўйича баҳоланиб, ғолиб аниқланади. Биринчи ўрин олган ҳайкалтарош 25 минг доллар, иккинчи ўринга —20 минг ва учинчи ўринга 15 минг доллар маблағ топширилади. Кўргазма ўз ишини 15 апрелга қадар давом эттиради.

Биз Twitterда