Томорқачилигини дунёга ўрнак қилса арзийдиган Наманганда фойдаланилмаётган бир қарич ҳам ер қолмайди

Халқимизда “Томорқа – етти хазинанинг бири” деган пурмаъно ҳикмат бор. Бугун хонадонидаги кафтдеккина ердан оқилона фойдаланиб, ҳам рўзғорини тебратаётган, ҳам катта даромад олаётган оилаларни кўплаб учратасиз. Бундай хонадон эгаларини қай бири суҳбатлашманг, “ер, сув, ҳаво ва иқлими қулай бўлган юртда деҳқончилик қилмасак бўлмайди” дея бот-бот таъкидлашади.
 Наманган вилоятида ҳам “Зарбдор ойлик” да шахсий томорқадан самарали фойдалашни ташкил этиш мақсадида баҳорги экин-тикин ишларини якунлаш бўйича айни кунларда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Наманган шаҳар ва туманларда тузилган ишчи гуруҳ томонидан аҳоли томорқаларидан фойдаланишга яқиндан ёрдам беришмоқда.
Гап ишчи гуруҳ фаолияти ҳақида кетар экан, вилоят Ғазначилик бошқармаси ишчи-ходимларининг вилоятнинг Чуст ва Чортоқ туманларида амалга ошираётган тадбирлари алоҳида ибратга эга.
 
 
-Мазкур икки туманларда Ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб, хонадонларда томорқадан фойдаланиш борасидаги ишлар мониторинг қилинмоқда, - дейди Vodiymedia.uz мухбири билан суҳбатда бошқарма бошлиғи Фахриддин Салоҳитдинов. - Бунда асосий эътиборни бўш турган томорқалардан фойдаланмаслик сабаблари ўрганилиб, бундай оилаларга зарурий кўмак берилмоқда.
Чуст ва Чортоқ туманларида 607 дан ортиқ оилага заҳира жамғарма орқали 58 миллион сўм маблағ ажратилди. Ажратилган маблағ ҳисобига хонадонлардаги томорқага экиш учун  5900 тадан ортиқ мевали дарахт кўчатлари олиб берилди.  Айни кунларда Ишчи гуруҳ фаолияти изчил давом этмоқда.

Биз Twitterда