Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш муҳим масала

Жамият тараққиётида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги муҳим аҳамият касб этади. Бугун мамлакатимизда ҳам ҳуқуқий онг ва саводхонликни ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари уюштирилиб, суҳбатлар ташкил этилмоқда.
 
 
Учқўрғон иқтисодиёт коллежида туман прокуратураси ва бир қатор мутассадди ташкилотлар  билан ҳамкорликда  шу мавзуда  йиғилиш ўтказилди. Амалдаги қонунлар, ҳафтанинг пайшанба кунида ўтказилаётган профилактика тадбирлари ҳамда юртимизда  инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор масалага айлангани алоҳида эътироф этилди. Айниқса ҳукуматимизнинг бағрикенглик нуқтаи назаридан олиб бораётган ишлари, жиноят содир этган  шахсларга нисбатан Амнистия акти қўлланилаётганига алоҳида  тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, диний экстремизм, терроризм ва давлатнинг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноят содир этганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 6 сентябрда қабул қилинган "Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида"ги Фармон талаблари атрофлича тушунтирилди.
Бу каби тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад, турли хилдаги жиноятларнинг олдини олиш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашдир.
Жавлон КАТТАХЎЖОЕВ

Биз Twitterда