ТАТУга Муҳаммад ал Хоразмий номи берилди ва унинг номидаги стипендия ташкил этилди

Article
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад ал Хоразмий номи берилди. Шунингдек, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб университетда аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
Қарорда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳалари билан таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқасини таъминлаш, анъанавий тарзда республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, ТАТУнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни жорий этиш ҳақида ҳам кўрсатма берилган.

Биз Twitterда