Танзила Норбоева Сенат Раиси этиб сайланди

Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Камаловна Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Сенатнинг 20-ялпи мажлиси вақтида маълум қилинди.
Мажлисда ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ Сенат Раиси лавозимига Норбоева Танзила Камоловна номзодини тақдим этди. (Шавкат Мирзиёев 20 июндаги фармони билан Танзила Норбоевани сенатор этиб тайинлаган. Президент Сенатнинг 16 нафар аъзосини тайинлаши мумкин - таҳр).
 
 
Давлат раҳбарининг қайд этишича, Танзила Норбоева номзоди тўсатдан танланмаган. Президентнинг сўзларига кўра, у бунга бир йилдан ортиқ тайёргарлик кўрган. Президент ўз чиқишининг аксарият қисмини аёллар муаммоларига бағишлади. Танзила Норбоевага тўхталар экан, Шавкат Мирзиёев унинг виждонлилик, ҳалоллик ва энг асосийси — Ватанини севиш каби хислатларини санаб ўтди.

Сенаторлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб хабар беради "ЎзА".


Биз Twitterда