"Таҳлилнома" бошловчиси дастурни тик турган ҳолда олиб боради!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телевидениесини танқид остига олгач, биз телевидениедаги дастурларнинг формати ва мазмун-моҳиятидаги ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз, деб ёзади UzInfo фейсбукдаги саҳифасида.
"Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. "Ахборот" кўрсатувини ўзгартиришимиз керак", - деган эди давлатимиз раҳбари.
Мазкур танқиддан қисқа фурсат ўтиб, интернет тармоғида ҳафтанинг энг муҳим хабарларига бағишланган "Таҳлилнома" дастури ҳам ўзининг форматини ўзгартирганига оид сурат тарқалди. Кўриб турганингиздек, энди дастур бошловчиси аҳолини тик турган ҳолда, йирик экран фонида хабарлар билан таништиради. Бу эса ўз навбатида кўрсатувнинг янада қизиқ ва интерактив форматда бўлишини таъминлайди.

Биз Twitterда